“Open budget” га овоз бериш тўҳтатилди
Ўзбекистонда «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми лойиҳалари бўйича овоз бериш вақтинча тўхтатилди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.
Овоз бериш 13 март куни соат 00:00 да бошланган ва 23 апрел куни соат 59:59 гача давом этиши керак эди. Аммо техник муаммолар туфайли «Ташаббусли бюджет» портали фаолияти тўхтатилган. У 16 март куни соат 00:00 дан давом этади.
Улашиш:
Шарҳлар