“Open budget” га овоз бериш тўҳтатилди

open bugdet
Фото: newshub

Ўзбекистонда “Ташаббусли бюджет”нинг биринчи мавсуми лойиҳалари бўйича овоз бериш вақтинча тўхтатилди, деб хабар бермоқда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати.

Овоз бериш 13 март куни соат 00:00 да бошланган ва 23 апрел куни соат 59:59 гача давом этиши керак эди. Аммо техник муаммолар туфайли “Ташаббусли бюджет” портали фаолияти тўхтатилган. У 16 март куни соат 00:00 дан давом этади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.