«Опен бюджет»га мажбурлов ёҳуд Қизилтепанинг сўконғич «зам ҳокими»
Ижтимоий тармоқларда Қизилтепа тумани ҳокимининг ўринбосари Ўлмас Истамов иштирокида онлайн тарзда ўтказилган йиғилиш тафсилотларининг аудиоси тарқалди. Унда ҳоким ўринбосари томонидан «Кечгача «Опен бюджет» учун 100 ва 50 тадан овоз тўплаб бермаган раҳбарлар ишдан бўшатилиши ҳақида огоҳлантирилган».
Бу ҳолатга Қизилтепа тумани ҳокимлигининг матбуот хизмати муносабат билдирди.
«Ушбу йиғилиш аудиоси ва ундаги ишлатилган қўполлик юзасидан туман ҳокимлигида ҳоким ўринбосарига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши ва тегишли чора кўрилиши белгиланди. Хизмат текшируви натижалари бўйича қўшимча ахборот берилади», – дейилади хабарда.
Туман ҳокимлиги бу каби ножўя ҳаракатлар ва ходимларга нисбатан ҳурматсизликни кескин қоралайди.
Шарҳлар