Ўзбекистонга беш ойда 7,4 минг нафар хорижликлар ўқиш мақсадида келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг нафарга ёки 65,2 % га ошган.
Жорий йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасига ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:
- Ҳиндистон — 2 241 нафар;
- Туркманистон — 1 937 нафар;
- Тожикистон — 950 нафар;
- Қирғиз Республикаси — 450 нафар;
- Покистон — 273 нафар;
- Жанубий Корея — 266 нафар;
- Хитой — 266 нафар;
- Афғонистон — 147 нафар;
- АҚШ — 132 нафар;
- Қозоғистон — 122 нафар;
- Бошқа давлатлар — 618 нафар.
Улашиш:
Шарҳлар