Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фото: departament.uz

Тошкент шаҳар прокуратураси  томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Ў. фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, уни 3 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетга ўқишга киритиб қўйишини ваъда қилганлиги аниқланган.

«Шунингдек, жиноятчи кейинчалик унинг ўқишини Самарқанд тиббиёт академиясига кўчириб беришини ҳам айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.