Қорақалпоғистон қишлоқларида истиқомат қиладиган 20000 нафар аҳоли базавий инфратузилмадан фойдаланиш имконига эга бўлди
27 июнь куни БМТ Тараққиёт дастури, БМТнинг Аҳолишунослик фонди ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси дастурнинг якунловчи йиғилишида Япония ҳукумати молиялаштираётган БМТТД-ЮНФПАнинг «Оролбўйи ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий, экологик ҳамда соғлиқни сақлаш масалаларидаги заифликларини бартараф этиш орқали турмуш барқарорлигини мустаҳкамлаш» номли Қўшма дастурини натижаларини тақдим этди.
Тадбир иштирокчиларига қаратилган табрик сўзида БМТТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска “Қўшма дастур маҳаллий аҳоли манфаатлари йўлида, ҳамда Оролбўйи ҳудуди аҳолисининг инсон ҳавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган турли муаммоларни ҳал қилишда сезиларли натижаларни келтирди”, – дея таъкидлади.
2020 йилдан бери амал қилиб келаётган Қўшма дастур иккита муҳим мақсадларга етишишга йўналтирилганди. Биринчиси – оналик, болаликни ҳимоя қилиш ва репродуктив саломатлик бўйича хизматларни тақдим қилиш соҳасида маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимининг техник ва институтсионал салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали тиббий хизматлар сифатини ошириш. Иккинчиси – инклюзив тадбиркорлик ташаббуслари, янги иш ўринларини яратиш, ҳамда базавий инфратузилма орқали даромад олиш имкониятларини кенгайтириш.
Шундай қилиб, 20 000 нафардан ортиқ қишлоқ аҳолиси базавий инфратузилмадан – ичимлик сувидан, электр энергиясидан, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳасида такомиллаштирилган хизматлардан фойдалана бошладилар:
- Чимбой, Бўзатов ва Қораўзак туманларининг аҳолиси 2500 нафарни (44 фоизи аёллар) ташкил этадиган еттита ҳамжамиятларида электро-трансформаторлар ўрнатилди, маҳаллий аҳоли электр энергиясидан узлуксиз фойдаланиш имконига эга бўлдилар;
- Бўзатов туманининг “Eркиндарё” ҳамжамиятида 300 нафардан кўпроқ ўқувчи таҳсил оладиган 7-сонли бошланғич мактаб биноси тўлиқ таъмирланди.
- Бозатов туманининг “Аспантай” ҳамжамиятида қишлоқ врачлик пункти биноси таъмирланди, 1975 нафар одам (991 нафари аёллар) тиббиёт хизматларидан фойдаланишни яхшиладилар.
- Юқорида келтирилган учта туманда 39 190 метр сув ўтказгич ўрнатилди, сувни чучитиш станциялари тўлиқ таъмирланди, уларда сувни тозалашнинг автоматлаштирилган тизими ўрнатилди.
Тилга олинганидек, 500 нафардан ортиқ тиббиёт ходими бачадон бўйни саратонини олдиндан аниқлаш ва даволаш учун Инсон папиломаси вируси (ИПВ)ни тестлаштиришга ўқитилди. Чимбой, Қонликўл, Қўнғирод ва Нукус туманларида ИПВни ташҳислаш ускуналарининг тўплами билан 8 та лаборатория жиҳозланди. 49 140 нафар аёл тестдан ўтишди – 3000 нафардан ортиқ ИПВ мусбат бўлганлардан 1009 нафари (30 фоиз) кейинги ташҳислаш ва даволаш учун онкологияга йўналтирилди, 10 фоизи турар жойидаги поликлиникада даволанди, тўрт фоизи даволашни олди ва онко-гинеколог назорати остида турибди.
Зулм ва зўравонлик қурбонлари бўлган аёллар ва қизларга тезкор ва сифатли ёрдам беришни таъминлаш учун Стандарт операцион процедуралар (СОП) ишлаб чиқилди. СОПлар хизматларни тақдим этувчилар, шу жумладан, профилактика инспекторлари/участка нозирлари, умумамалиёт врачлари ва патронаж ҳамширалари, ижтимоий хизмат ходимлари, маҳалла мутахассислари, шелтерлар ва гендер зўравонлик қурбонларини мослашиш ва реабилитация қилиш психологлари учун қисқача амалий қўлланмалар билан тўлдирилган. Хизматларни етказиб берувчиларнинг қарийб 300 нафари гендер зўравонликка муносабат билдиришда СОПлардан фойдаланиш бўйича амалий кўникмаларни ҳамда зўравонликка қарши муносабат билдиришнинг секторлараро механизмини концепциясини олдилар.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари, соғлиқни сақлаш тизими ва ижтимоий психологик сектори учун гендер зўравонликка идоралараро қарши туриш учун Сдартдарт операцион процедуралар бўйича статистик маълумотлар базаси учун тўлиқ пакет бўйича гендер зўравонлик тўғрисида кўрсаткичлар тизими ва тавсиялари ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистондаги фаолияти давомида БМТТД 2005 йилдан бери БМТ кўнгиллилар дастури ва Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда саломатлик масалалари бўйича 2080 нафар волонтёрни ўқитди. 2020 йилдан шу кунгача волонтёрлар ўпка, ошқозон-ичак, юрак-томир касалликлари профилактикасига ва оналар ва болалар саломатлигини сақлаш масалаларига бағишланган 133 164та ахборот сессияларини ўтказдилар. Шу билан бирга, 54 770 учрашув CОВИД-19 профилактикасига бағишланди. Мақсадли туманлардаги ҳамжамиятларнинг тиббиёт ходимлари ва волонётларни коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш учун беморлар билан ишлашга мўлжалланган тиббиёт анжомлари ва махсус ускуналар сотиб олинди ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига топширилди. Мавзу бўйича 115 000та постерлар ва буклетлар ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларида қишлоқ аҳолиси орасида тарқатилди.
Иккинчи йўналиш бўйича ишлар учун Қўшма дастур томонидан Қораўзак, Чимбой, Бўзатов ва Кегейли туманларидаги мақсадли ҳамжамиятларнинг иқтисодий салоҳияти вазиятли таҳлил қилинди. Тадқиқот натижаларига кўра, қишлоқ корхоналарининг 60 эгалари ва ишчилари бизнесни инноватсион бошқариш услубларига ўқитилди. 33та бизнес лойиҳа амалга оширилиши учун техник кўмак олди, бу эса 128 та (уларнинг 47 фоизи аёллар учун) иш ўрни яратди ҳамда қишлоқ аҳолисининг озиқ-овқат, экологик ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшишга эришилди. Намунали туманлар аҳолисининг салоҳиятини ошириш мақсадида. Ўзбекистон-Япония маркази билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ кичик ва ўрта корхоналар (35 фоизи аёллар)нинг вакиллари учун бизнесни ривожлантиришнинг Кайдзен япон усули бўйича таълим тренинглари ўтказилди.
Шарҳлар