Қорақалпоғистонда фуқаро уйига келган меҳмонни ваҳшийларча ўлдирди

наручники
Фото: спутник

Қорақалпоғистонлик фуқаро уйига меҳмонга келган эркакни ваҳшийларча ўлдирди, дея хабар беради Олий суд матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, меҳмон билан ўзаро жанжал пайтида эркак уни ҳовлига олиб чиқиб, йиқитган ва бўйнига пичоқ урган. Шундан сўнг, у эркакнинг жинсий аъзоларини ва терисининг бир қисмини кесиб ташлаган, кейинчалик уни товада мушугига қовуриб берган.. Тананинг қолган қисмларини чиқинди бакида ёқиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Беруний туман суди ушбу шахсни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан айблаб, 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.