Қорақалпоғистонда газ таъминоти филиали раҳбари вафот этди

Фото: Худудгазтаминот

22 сентябрь куни “Худудгаз” Қорақалпоғистон газ таъминоти филиали раҳбари Айманов Худайберген 68 ёшида вафот этди,  деб хабар бермоқда “Худудгазтаъминот”.

Айманов катта жамоани ўқитувчи ва раҳбар сифатида бошқарган, шунингдек, мамлакат энергетика саноатини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотланган. “Худудгазтаъминот” компанияси Айманов Худойбергеннинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Меҳрибон устоз, камтарин инсон Айманов Худайбергеннинг хотираси қалбларимизда мангу сақланиб қолади”, — дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.