Қорақалпоғистонда яна 38 нафар ҳибсга олинган фуқаро қўйиб юборилди
14 октябрь куни Қорақалпоғистонда содир бўлган тартибсизликларда гумон қилинган 22 нафар фуқаро Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисининг сўрови ҳамда депутатлик кафолатлари ҳамда шахсий дахлсизлик тамойили асосида уйларига қайтарилди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади “Газета” нашри.
Қўзғолонларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахслар содир этган жиноятидан пушаймонлиги, оила аъзолари берган ҳужжатларни ўрганганлиги ва жиноят содир этганликларини инобатга олиб, уларни яқинларига қайтаришга қарор қилинди. «Улар оиласида ягона боқувчи», — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, шу куннинг ўзида яна Нукус, Шимбай, Кегейли, Хўжейли, Шуманай ва Қанликўл туманларидан яна 16 киши ҳам озодликка чиқарилди.
Қамоққа олинганларга нисбатан эҳтиёт чораси Жиноят-процессуал кодекснинг 252-моддасига асосан “жамоатчилик кафиллиги”га ўзгартирилди.
Август ойида Қорақалпоғистондаги воқеаларнинг ҳибсга олинган 34 нафар иштирокчиси жамоатчилик кафиллиги остида уйига қайтарилганди.
Шарҳлар