Ҳуқуқ ҳимоячиси: «РФда озодликдан маҳрум этиш жойларида жазосини ўтаётган Ўзбекистон фуқароларини урушга олиб кетишмоқда»

Источник: dw.com

Россияда озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган ўзбекистонликлар Украинадаги урушга олиб кетилмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқ ҳимоячиси Ольга Романова маълум қилди, деб ёзади “Kun.uz”.

“МДҲ мамлакатларидан “Русь Сидящая”га ташкилотига оммавий мурожаатлар бошланди. Россия Федерациясида озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган Беларусь, Ўзбекистон, Қирғизистон, Озарбайжон фуқаролари урушга олиб кетилмоқда”, — деб ёзади у ўзининг Телеграм-каналида.

Унинг сўзларига кўра, Беларусь фуқароси бўлган ҳалок бўлган маҳбуснинг опаси ўз укасини ватанида дафн қилиш учун унинг жасадини “Вагнер” хусусий ҳарбий компаниясидан ололмаяпти. Пул ёки компенсация ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади.

“Ўтган ҳафта Ярославль зоналарида тўрт нафар Ўзбекистон фуқароси қайтарилди. Жин урсин, улар чет элликлар! Бугун тунда эса Бошқирдистонда қамоқда ўтирган ўзбекларнинг қариндошлари менга мурожаат қилишди. Уларни олиб кетишибди. Ўзбекистон элчихонаси бизга, яъни “ Русь Сидящаяга мурожаат қилди, биз алоқада бўлиб турамиз. Ҳой, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон элчихоналари, фуқароларингизни украиналикларни ўлдириш учун юборилаётгани билан қизиқишни истамайсизми?”, – дейди Ольга Романова.

«Русь Сидящая» – бу маҳкумлар ва уларнинг оилаларига ёрдам бериш учун мўлжалланган хайрия жамғармасининг лойиҳаси бўлиб, унинг доирасида ҳуқуқ ҳимоячилари маблағ тўплайди ва Россия одил судидан жабрланганларга ёрдам беради, ҳуқуқий саводхонликни ўтказади ва жиноий ишларнинг профессионал экспертизасини амалга оширади.

Ольга Романова ушбу фонд директори ва асосчиси ҳисобланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.