Қорақалпоғистонда уйларга фотопанеллар ўрнатила бошланди

Источник: minenergy.uz

Хўжайли тумани “Кун Нур” МФЙда жойлашган 24 хонадонли кўп қаватли аҳоли тураржойининг том қисмида ҳар бирининг қуввати 300 Вт бўлган 48 та қуёш модулининг жами қуввати 14,4 кВт бўлган монокристал таркибли қуёш панеллари ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати хабар беради.

«Янги тураржой объектларини тикланадиган энергетика ҳисобидан автоном энергия таъминоти билан жиҳозлаш бўйича ишлар мамлакат раҳбариятининг аҳолининг ошиб бораётган эҳтиёжларини, шу жумладан узоқ ҳудудларда энергия таъминотига бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилган сиёсатини амалга ошириш доирасида бажарилмоқда», – дейилади хабарда.

2019 йил 22 августда Ўзбекистон президентининг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўгʼрисида”ги қарори қабул қилинганди. Ушбу ҳужжат асосида қабул қилинган режалар ва мажбуриятларга мувофиқ ҳар бир ҳудудда тикланадиган энергия манбаларининг янги қувватлари, шу жумладан, уй хўжаликлари даражасидаги мини-лойиҳалар босқичма-босқич жорий этилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.