Орол денгизи бўйича қўшма дастур ютуқлар ҳақида ҳисобот берди

Фото: ПРООН в Узбекистане

БМТТД, ЮНФПА ва ФАОнинг «Оролбўйи ҳудудининг яхши ҳимояланмаган ҳамжамиятларидаги иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларни ҳал қилиш учун ёшлар ва заиф аҳолининг мослашув салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали ижодий ва инновацион имкониятларини ривожлантириш» Қўшма дастур якуний кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу дастур Ўзбекистондаги Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўп шерикли траст фонди томонидан молиялаштирилган бўлиб, ушбу ташаббус минтақанинг энг асосий муаммосини ҳал қилишда сезиларли ютуқларга эришди.

БМТТД нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ўзининг кириш нутқида Қўшма дастур Оролбўйи минтақасининг маҳаллий аҳолисини ривожланишида, инсон хавфсизлигини таъминлашда сезиларли натижаларни кўрсатди, дея таъкидлади:

Қорақалпоғистонга сўнгги сафаримда одамларнинг атроф-муҳитга ғамхўрлик қилишини кўриш жуда ажойиб бўлди, шу билан бирга минтақадаги фермерлар биологик хилма-хилликни сақлашга жуда интилишмоқда”- деди у.

2021 йилдан бери амал қилиниб келаётган Қўшма дастур учта асосий мақсадга эришишга йўналтирилган эди. Биринчидан, у ишсиз, малакасиз ёшлар, аёллар ва қайтиб келган мигрантлар орасида асосий тадбиркорлик кўникмаларини кучайтириш ва ривожлантиришга қаратилган бўлиб, уларнинг заифлигини кўрсаткичини камайтириш.

Иккинчидан, дастур инновацион деҳқончилик амалиётлари ва янги ташаббусларни синаб кўриш орқали қишлоқ жамоаларида даромад олиш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратилган эди. Учинчидан эса у рақамлаштириш, ижтимоий инфратузилмага киришни яхшилаш ва ёшлар, ўсмирлар ва аёлларни жалб қилиш орқали интеллектуал жамоаларни ривожлантиришга қаратилган. Ушбу мақсадларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, Қўшма дастур ажойиб натижаларга эришди:

  • 16,000 дан ортиқ қишлоқ аҳолиси ичимлик суви, электр энергияси, соғлиқни сақлаш муассасалари ва таълим хизматларини ўз ичига олган асосий инфратузилмадан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.
  • Рақамлаштириш орқали яратилган интеллектуал жамоалар 101,500 кишига фойда келтирди.
  • 816 киши (552 аёл) қишлоқ хўжалиги соҳасидаги билим ва кўникмаларини оширди.
  • «Темир дафтар»да кўрсатилган 73 та заиф уй хўжаликлари иш билан таъминланди.
  • «Buried Diffuser» технологиясининг жорий этилиши, ҳосилдорликни 41%га ошириш ва сувни 20%га тежаш қобилиятини намойиш этди.
  • Жами 543 минг саксовул 378,2 гектар майдонга экилди.
  • Ҳозирги вақтда Оролбўйи минтақасининг қишлоқ жойларида 14,388 дан ортиқ одамлар учун тоза ичимлик суви мавжуд.
  • «Ёшлар дафтарчаси» дан 80 нафар ёшлар пайвандлаш ва чилангар маҳоратига эга бўлиб, малакага эга бўлишди.
  • 72 нафар иштирокчи экология, ахборот технологиялари, ижтимоий масалалар, туризм, қишлоқ хўжалиги ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ стартап ташаббуслари бўйича таълим олди. Улар орасида 17 та стартап лойиҳаси кўриб чиқилди ва 6 та лойиҳа учун керакли ускуналар тақдим этилди.
  • Дастурнинг 3 та мақсадли йўналиши бўйича касб-ҳунар таълими марказлари ташкил этилди, унда 1,120 нафар ёшлар таълим ва иш билан таъминланди.

Қўшма дастур БМТТД томонидан ЮНФПА ва ФАО билан ҳамкорликда, Инсон хавфсизлиги бўйича кўп шерикли траст фонди молиявий кўмагида амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва коммунал хўжалиги вазирлиги, Мўйноқ, Қўнғирот ва Бўзатов туманлари ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа участкалари эгалари Кенгашини қўллаб-қувватлови билан амалга оширилди, уларнинг вакиллари мувофиқлаштирувчи кенгашнинг якуний йиғилишида ҳам иштирок этишди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.