Туркияда ота-она қаровисиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Foto: O‘zbekistonning Istanbuldagi bosh konsulxonasi

Хориждаги ватандошларимизга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тадбирлари доирасида Туркияда ота-онасининг қаровисиз қолиб кетган 3 нафар вояга етмаган болалар ватанимизга қайтарилишига эришилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Истанбулдаши бош консулхонаси.

Жумладан, турли сабаблар туфайли ота-онасининг қаромоғидан маҳрум бўлган 16 ёшли ва 6 ёшли 2 нафар қизлар ва 11 ёшли 1 нафар ўғил бола яқин қариндошларининг мурожаатлари асосида Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида жорий йил 2 октябрь куни масъул ходимларнинг кузатуви остида Тошкент шаҳрига юборилди.

Муассаса ота-оналардан вояга етмаган фарзандларини хорижий давлатларда назоратсиз қолдирмаслик, бефарқ бўлмаган фуқароларимиздан эса чет элда қаровсиз қолиб кетган болажонлар тўғрисида зудлик билан Ўзбекистон Республикасининг хорижий дипломатик ваколатхоналарига хабар беришни сўраб қолди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.