ОТБ: Илғор рақамли технологиялар Ўзбекистонда 430 мингта янги иш ўринларини яратиши мумкин

Источник: АБР

Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) янги тадқиқотига кўра, сунъий интеллект ва бошқа илғор технологияларни жорий этиш, агар Ўзбекистон қулай сиёсатни қабул қилса ва кўникмалар ва таълимга сармоя киритса, 2025 йилга бориб мамлакатнинг иккита асосий саноат тармоғида 430 000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиши мумкин.

Тўртинчи саноат инқилоби (4IR) технологияларидан фойдаланиш Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикувчилик саноатида сезиларли ўсиш салоҳиятига эга бўлган 100 000 та янги иш ўринларини, шунингдек қурилиш соҳасида 334 000 та янги иш ўринларини яратиш имконини беради. 2025 йилга келиб, бу тармоқлар мамлакатдаги энг йирик иш берувчилар сирасига киради.

Таҳлил Озарбайжон, Покистон ва Ўзбекистонда янги технологиялар томонидан яратилган ва сиқиб чиқарилаётган иш ўринларининг потенциал таъсирини баҳолаган “Марказий ва Ғарбий Осиёдаги тез ўсаётган тармоқларда кўникмаларни ривожлантириш орқали Тўртинчи саноат инқилобидан фойдаланиш” тадқиқотига асосланади.

“Ўзбекистон ўз фирмалари ва ишчиларини рақамли келажак сари ундаш учун кўплаб қўллаб-қувватловчи чораларни кўрган бўлса-да, ҳозир келишилган умумий 4IR йўл харитасини ишлаб чиқиш вақти келди”, – дейди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуков. – “Ўзбекистон ҳар бир соҳада илғор технологияларни қандай татбиқ этиш мумкинлигини кўрсатувчи аниқ ҳаракатлар режасига, манфаатдор томонлар ўртасида кўпроқ мувофиқлаштиришга ва саноат трансформациясини қўллаб-қувватлашга қодир бўлган 4IR -тайёр ишчи кучини яратиш бўйича узоқ муддатли режалаштиришга муҳтож”.

Тадқиқот Ўзбекистоннинг ўсиш, бандлик ва тўртинчи саноат инқилобига (4IR) муҳим таъсири учун танланган икки соҳадаги иш берувчилар ўртасида ўтказилган сўровга асосланган. Сўров онлайн иш портали маълумотларини таҳлил қилиш ва таълим муассасаларининг 4IRга тайёрлигини баҳолаш учун алоҳида сўров билан тўлдирилади.

Соф иш ўринларини яратиш ставкаларини ҳисоблаш учун тадқиқотда автоматлаштириш натижасида алмаштирилган иш ўринлари сонини ва 4IR технологияларига потенциал ўтиш натижасида даромад ва унумдорлик ортиши ҳисобига яратилган янги иш ўринларини баҳолаш моделидан фойдаланилган. Тўғри сиёсат ва малакага сармоя киритилса, яратиладиган янги иш ўринлари сони йўқолганлардан кўпроқ бўлади.

Сўровда қатнашган кўпчилик фирмалар 2025 йилгача бир қатор функцияларда 4IR технологияларини жорий этишга қизиқиш билдиришган. Тўқимачилик ва тикувчилик компанияларининг ҳисоб-китобларига кўра, 4IR технологияларининг жорий этилиши 2020-2025 йиллар оралиғида меҳнат унумдорлигини 68 фоизга оширади, қурилиш фирмалари эса худди шу даврда ўсишни 60 фоизга ошади дейишмоқда.

Ҳисоботда қайд этилишича, Ўзбекистон ишчи кучининг қарийб 80 фоизини иш билан таъминловчи кичик ва ўрта корхоналар (КЎБ) 4IR технологияларини жорий қилишда катта ресурс ва ишчи кучи чекловларига дуч келиши мумкин. У кичик ва ўрта корхоналар учун бепул ёки субсидияланган 4IRга йўналтирилган консалтинг дастурларини, шунингдек, ишчилар учун ички ва ташқи провайдерлар орқали иш жойида ўқитишни тавсия қилади, бу эса КЎБ ресурсларининг муайян чекловларини ҳал қилишга ёрдам беради.

Сўров натижаларига кўра, Ўзбекистондаги таълим муассасаларининг 56 фоизи ўқув жараёнида ўз-ўзини ўқитишнинг онлайн модулларидан, фақат учдан бир қисми виртуал ёки тўлдирилган реалликдан фойдаланади.

“Ишчи кучининг 4IRга тайёрлигини ошириш учун ишчиларни янада самаралироқ ўқитиш ва битирувчиларни рақамли ўзгартирувчи касбларга яхшироқ тайёрлаш имконини берувчи кенгайтирилган ва виртуал реаллик каби инновацион технологияларни жорий этиш муҳим”, – дейди тадқиқотга раҳбарлик қилган ОТБнинг таълим бўйича бош мутахассиси Шанти Жаганнатан.

Ижтимоий-маданий меъёрларни бартараф этиш ва аёл ишчилар 4IR томонидан яратилган юқори малакали ва юқори маошли техник ишлардан узоқ муддатда фойда олишларини таъминлаш учун тадқиқот аёллар учун мақсадли дастурларни ишлаб чиқишни тавсия қилади.

ОТБ ўта қашшоқликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, гуллаб-яшнаган, инклюзив ва барқарор Осиё-Тинч океани минтақасига интилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.