Ов қуролини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун энг кичик ёш чегараси оширилиши мумкин

Источник: Законодательная палата Олий Мажлиса

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қурол тўғрисидаги қонунчиликни қатъийлаштиришни режалаштирмоқда. Палата мажлисида тегишли қонун лойиҳаси концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди, деб ёзади ЎзА.

Қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифалари Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилмоқда.

Шунингдек ушбу қонун билан мамлакатда ов қуролини олиш 25 ёш этиб белгиланмоқда. Амалдаги “Қурол тўғрисида”ги қонунга кўра, 18 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий спорт қуролини ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини, 21 ёшга тўлган фуқаролар фуқаровий ов қуролини олиш ҳуқуқига эга.

Прокуратура вакилларининг йиғилишда қайд этишича, аксарият ҳолларда “менда қурол бор” деган ўзини кўрсатиш мақсадида сотиб олинган ҳоллар ҳам бор. Ов қуролини сотиб олиш ёши 25 ёш қилиб белгиланиши ёшлар ўртасида совуқ қуроллардан фойдаланиб, турли жиноятларни содир этиш ҳолатлари камайишига хизмат қилади.

Лойиҳа билан 6 та қонундаги қурол муомаласига оид ишлатилаётган тушунчалар ва фаолияти қурол билан боғлиқ мансабдор шахсларнинг ҳуқуқий мавқеи тўғрисидаги нормаларга тегишли ўзгартиришлар киритиш орқали «Қурол тўғрисида»ги қонун ва қурол муомаласи соҳасидаги тегишли қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.