Москвада бир гуруҳ ўзбекистонликларнинг 140 млн сўм ойлик маоши ундириб берилди
Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бир гуруҳ ўзбекистонликлар “Мегатрон” корхонаси ойлик маошларини бермаётгани юзасидан мурожаат қилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси ҳузуридаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 11 нафар ўзбекистонликнинг 950 минг рубль (140 миллион сўмдан зиёд) ойлик маоши иш берувчидан ундириб берилди.
Улашиш:
Шарҳлар