Озарбайжон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради
Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 22—23 август кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ва икки давлат раҳбарлари бошчилигида Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.
Саммитда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Асосий эътибор ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, янги кооперация лойиҳаларини яратиш, ишбилармонлик алоқаларини, жумладан, ҳудудлараро алмашинувни ривожлантириш, транспорт-коммуникация салоҳиятини очиш, маданий-гуманитар алоқаларни фаоллаштириш ва бошқа муҳим йўналишларга қаратилади.
Бундан ташқари, президентлар икки мамлакат бизнес вакиллари билан қўшма учрашув ўтказади, қатор бизнес ва маданий тадбирларда иштирок этади.
Шарҳлар