Bo'limsiz
Озарбайжонда Ўзбекистон президентининг ташрифи кутилмоқда
Озарбайжон Халқаро муносабатларни таҳлил қилиш марказининг бошқаруви раиси Фарид Шафиев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг август ойида Озарбайжонга бўлажак ташрифини маълум қилди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг Тренд агентлиги хабар беради.
Шафиев бу ҳақда “Ўзбекистон ва Озарбайжон: ҳамкорликнинг янги уфқлари” мавзусидаги давра суҳбатида маълум қилган.
2022 йил июнь ойида Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи бўлиб ўтганди.
Улашиш:
Шарҳлар