Ўзбекистон ҳар ҳафта АҚШга 3-4 тонна узум экспорт қилади
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, Нью-Йоркдаги “Uzbek-American Trade House” ва Тошкент шаҳридаги “GardenCells” масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган янги экспорт шартномасига асосан АҚШга 1,7 минг тонна янги узум маҳсулоти ҳаво транспорти орқали Нью-Йорк шаҳрига етказилди.
АҚШнинг Озиқ-овқат маҳсулотлари санитар назорати бошқармаси (FDA) талабларига мувофиқ қадоқланган узум Американинг “NetCost” озиқ-овқат савдо марказлари тармоғининг Нью-Йорк штатидаги савдо нуқталарига тарқатилди.
Ўзбекистон узумига маҳаллий аҳоли томонидан юқори қизиқиш билдирилмоқда. Шу боис, янги партияга буюртма берилди ва ҳар ҳафта 3-4 тонна миқдорида узум экспорт қилишга келишиб олинди.
Улашиш:
Шарҳлар