Зимбабве қадрсизланган валюта ўрнига янгисини жорий этмоқда

Зимбабве вводит новую валюту вместо обесцененной

Зимбабве ўзининг миллий долларини ZiG деб номланган янги валютага алмаштиришга қарор қилди. Ушбу янги валютани чет эл валюталари, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар савати қўллаб-қувватлайди. Марказий банк раҳбари барча банклар ўз балансларини Зимбабве долларидан янги ZiG валютасига конвертация қилишлари кераклигини маълум қилди.

ZiG банкнотлар ва тангалар шаклида чиқарилади. Янги валютанинг АҚШ долларига нисбатан курси бир АҚШ доллари учун 13,5 Зимбабве олтини этиб белгиланди, деб ёзади ТАСС регулятор раҳбарига таянган ҳолда.

Айни пайтда расмий курсга кўра, АҚШ доллари 22,5 минг Зимбабве долларига баҳоланмоқда. Бироқ, бозорда сиз 36 минг Зимбабве долларига бир Америка долларини сотиб олишингиз мумкин.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.