Ўзбекистон ҳудудида кескин ҳаво совуши кутилмоқда

Фото: Anhor.uz

Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кучли ёмғир ёғади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

16 февраль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 17-19 февраль кунлари эса бутун ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши кутилмоқда.

17-19 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмоқда, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. 17-18 февраль кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида ҳам ёғингарчилик бўлади. 

Бундан ташқари, 16-18 февраль кунлари баъзи ҳудудларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача етиши мумкин, 25-28 м/с гача шамол эсади.

18-19 февраль кунлари Ўзбекистон ҳаво ҳарорати кечаси нолдан 3-8 даражагача, кундузи эса нолдан 0-3 даражагача пасаяди. Шимолда 17-19 февраль кунлари кечаси ҳарорат нолдан 13-16 даражагача, кундузи 5-8 даража пастга тушади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.