“Умра-2014” зиёратчиларининг навбатдаги гуруҳи Ўзбекистонга қайтди

“Умра-2014” зиёратчиларининг навбатдаги гуруҳи Ўзбекистонга қайтди

27 июль куни кечқурун Фарғона водийси, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари зиёратчиларидан иборат навбатдаги гуруҳлар “Умра-2014” зиёратини адо этиб қайтди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг матбуот хизмати.

Айни пайтда Маккада бизнинг 249 та юртдошимиз умра зиёратини амалга оширмоқда. Уларга 2 та ишчи гуруҳ ходими, 1 нафар шифокор ва 1 нафар ошпаз хизмат кўрсатяпти. Рамазон мавсуми умра зиёрати 29 июль кунига қадар давом этади.

Ўзбекистонлик  зиёратчилар Мадина шаҳрида “Масжид ан-Набавий” билан ёнма-ён жойлашган “Мавадда Ал-Воҳа” меҳмонхонаси ҳамда Макка шаҳрида Ҳарамдан 500 метр узоқликдаги “Ал-Башара Мавадда”” меҳмонхоналарида истиқомат қилишмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.