Ўзбекистон IQ даражаси бўйича жаҳон рейтингида 80-ўринни эгаллади

Фото: dropi ru

IQ даражаси бўйича жаҳон мамлакатлари рейтингида Ўзбекистон 115 та ўриндан 80-ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда International IQ test портали. Ўзбекистон аҳолисининг ўртача даражаси 94,81 га тенг бўлиб, бу кўрсаткич билан рейтингда у Ироқ ва Украина ўртасида жойлашди.

Рейтингнинг энг юқори ўринларини Жанубий Корея (107,54), Хитой (106,99) ва Эрон (106,84) банд қилди, Габон (86,09) эса энг охирги ўринда жойлашди.

Қозоғистон 97,26 IQ даражаси билан 64, Қирғизистон 93,4 кўрсаткич билан 89 ҳамда Тожикистон 93,17 IQ билан 97-ўринларни эгаллади.

Таъкидлашича, 90—120 атрофидаги IQ даражаси нормал ҳисобланади, натижа 140 баллдан юқори бўлса, бу жуда юқори кўрсаткич бўлиб, турли фаолият соҳаларида муваффақиятга эришган шахсларга хосдир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.