Ўзбекистон мактабларида “Ҳуқуқий синфлар” ташкил этилади

Дети в школе
Фото: ЮНИСЕФ

Ўзбекистон мактабларида ҳуқуқий фанларни чуқур ўрганадиган синфлар жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳуқуқий соҳада кадрлар тайёрлаш учун “мактаб – лицей – техникум – университет” тизимини жорий этиш, унинг доирасида таълим муассасаларида “Ҳуқуқ синфлари” ташкил этиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Наманган ва Самарқанд вилоятларидаги юридик коллежлар негизида Тошкент давлат юридик университетининг академик лицейларини ташкил этиш кўзда тутилган. Мазкур лицейларга абитуриентлар тест синовларисиз суҳбат орқали олий ўқув юртларига юридик йўналишга киришлари мумкин бўлади.

Ушбу чора-тадбирларга қўшимча равишда Ўзбекистонда Адлия вазирлиги ҳузурида Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ҳамда Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ташкил этилади.

Аввалроқ 2030 йилга бориб Ўзбекистондаги барча мактабларда рус тилини ўқитиш такомиллаштирилиши ҳақида хабар берган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.