Мол гўшти юқори истеъмол қилинадиган мамлакатлар рейтингида Ўзбекистон олтинчи ўринни эгаллади
Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси йилига ўртача 31,6 килограмм мол гўшти истеъмол қилади. Демак, ҳар бир Ўзбекистон фуқароси истеъмоли учун кунига қарийб 86,5 грамм мол гўшти сарфланади.
Аргентина, Зимбабве, АҚШ, Австралия ва Бразилия Ўзбекистондан олдинги ўринларни эгаллаган. Қўшни Қозоғистон эса етакчи ўнталикни якунлаб берган.
Улашиш:
Шарҳлар