Жорий йилда бир қатор Ўзбекистон олийгоҳларида янги мутахассисликлар очилади
Хусусан, Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль-йўлларидан фойдаланиш институтида (собиқ Тошкент Автомобиль йўллари институти) қуйидаги янги мутахассисликлар очилади.
Бакалавриатда:
– “Автомобиль йўллар, йўл қурилиш машина ва анжомлардан фойдаланиш”,
– “Шаҳар йўллари ва кўчалари”,
– “Транспорт логистикаси (автомобиль транспортда)”.
Магистратурада:
– “Йўл қурилиш ва автомобиль транспорт техникасидан фойдаланиш”,
– “Автомобил йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш”,
– “Транспорт логистикаси”,
– “Кўприк, тоннел ва кўприк ўтказгич йўлларни барпо этиш”,
– “Шаҳар йўллари ва кўчалари”.
Тошкент молия институтида “Корпоратив молия”, Тошкент қишлоқ хўжалиги ирригация ва механизация муҳандислиги институтида “Мелиоратив гидрогеология” номли янги мутахассисликларга тингловчилар қабул қилинади.
Урганч давлат университетининг магистратурасида “Метаматик инжиниринг”, Тошкент тиббиёт академиясида “Одам саломатлиги ва атроф муҳит”, Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Геоинформатика”, Бухоро муҳандислик-технология институтида “Технологик машина ва асбобларга техник хизмат кўрсатиш” мутахассисликлари бўйича ўқитиш йўлга қўйилади.
Манба: Спутник
Шарҳлар