Ўзбекистон Netflix, Universal Pictures, Paramount Pictures компаниялари билан ҳамкорлик қилади

Фото: Daryo

Ўзбекистон чегирмаларнинг имтиёзли тизимини такомиллаштириш ва Universal Pictures, Paramount Pictures ва Netflix компаниялари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Стратегик ислоҳотлар агентлиги матбуот хизмати.

“Rebate” тизими – бу Ўзбекистонда хорижий кинокомпаниялар томонидан фильмлар суратга олинганда харажатларнинг бир қисмини қайтариш ва бошқа имтиёзлар беришдир. Миср ҳукумати кино продюсерлари учун бир қатор имтиёзлар берилгани ушбу тизим муваффақиятли амалга оширилганига яққол мисол бўла олади.

Хусусан, суратга олиш жойларига 30% чегирма, мамлакат ичида жойлашув харажатлари учун 20% субсидия. Бутун суратга олиш жараёни давомида кинокомпания импорт божлари ва даромад солиғидан озод қилинган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.