Тошкентдаги автосалонлардан бирида ёнғин содир бўлди – видео

Фото: кадр из видео

Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБ ахборот хизмати расмий муносабат берди.

Хабарга кўра, “бугун, 11 июнь куни соат 13:24 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани, 6а-дахасидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:33 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:44 да қуршаб олинган ва соат 13:51да ўчирилган”, – дейилади хабарда.


Ёнғин натижасида автосервиснинг ички қисми ва ички қисмида бўлган 3 та автомобиль ёниб зарарланган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади. Воқеа жойига шаҳар ва туман ФВБ раҳбар ҳодимлари чиққан.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.