Ўзбекистон Қозоғистонга сув масаласида ёрдам беради
Март ойида Ўзбекистондан Қозоғистонга Сирдарё бўйлаб сониясига 800 куб метр сув оқиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов хабар берган.
“Кўрсатилган сув ҳажми жорий йилнинг феврал ва март ойларида Қозоғистонга келиши керак. Февраль ойида Ўзбекистон томони ўз мажбуриятларини бажарди, шу боис бу кўрсаткичлар март ойида ҳам давом этиши кутилмоқда”, – деган вазир.
Маълумотга кўра, Қозоғистон бўйлаб 57 та сув омбори қурилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 20 таси Сув хўжалиги ва ирригация вазирлиги томонидан қурилиши белгиланган.
Улашиш:
Шарҳлар