Bo'limsiz

Тошкентда аёлларни IT соҳасига жалб қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди

7 июль куни Тошкентда Рақамли етакчилик форуми доирасида бўлиб ўтган Women’s GAP in Tech  давра суҳбатида аёлларни ахборот-коммуникация технологиялари (АТ) соҳасига жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш тажрибасига оид масалалар муҳокама қилинди.

Тадбир Ўзбекистон Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан ташкил этилди. Давра суҳбатида Бош вазир ўринбосари Зулайҳо Махкамова, рақамли технологиялар вазирининг маслаҳатчиси Камола Собирова, MasterCard корпорациясининг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги бўйича маслаҳатчилар кенгаши раҳбари Есин Унал Йилмаз, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеҳавит Бена-Хиллел, Women In Tech компаниясининг асосчиси ва ижрочи директори Аюми Мур Аоки,  EXADEL компаниясининг Тошкентдаги директори Юлия Яковлева ва Google компаниясининг ҳукумат билан алоқалар ва давлат сиёсати бўйича онлайн менежери Ольга Скороходова қатнашди.

Давра суҳбатининг кун тартибида аёлларни АТ соҳасига жалб этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича илғор хорижий тажриба ва амалиётлар муҳокама қилинди. Тадбирда давлатимиз томонидан хотин-қизларга бу борада берилаётган ислоҳотлар ва имкониятлар ҳақида ҳам сўз борди. Муҳокама давомида давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Исроил каби турли мамлакатларнинг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасидаги тажрибаси, гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар. Бу борадаги истиқболдаги режалар ҳам муҳокама қилинди.

Women’s GAP in Tech давра суҳбатининг ташкил этилиши Ўзбекистонда ва бутун минтақада АТ-соҳасини ривожлантириш учун стратегик аҳамиятга эга. Айни пайтда АТ соҳасида хотин-қизларнинг салмоғи ҳали ҳам етарли даражада эмас ва бундай форум ва давра суҳбатларининг ўтказилиши ушбу масалага эътиборни қаратиш, бошқа давлатлар билан илғор тажриба алмашиш имконини беради.

“Биз ҳаммамиз янги нарсадан қўрқамиз ва асосийси унга дош бермаслик. Айниқса аёллар. Аёллар ҳар доим ҳамма нарсани мукаммал қилишни хоҳлайди ва муваффақиятсизликка учрашдан қўрқади. Уларнинг ривожланишига қўрқув тўсқинлик қилади. Ва улар дуч келиши мумкин бўлган муваффақиятсизликлар фақат сабоқ бўлиб хизмат қилади. Мақсадимиз бу қўрқувни йўқ қилишдир”, дейди Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси.

Ўзбекистонда аёлларнинг АТ-соҳасидаги иштирокини тартибга солиш орқали янада адолатли ва тенг ҳуқуқли меҳнат бозорига эришиш мумкин. Хотин-қизлар ҳам инновацияларни ривожлантириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларини рақамлаштиришга катта ҳисса қўшиши мумкин. Ахборот технологиялари соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилиши уларнинг касбий маҳоратини ошириш ва амал поғонасидан кўтарилиш имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашади.

Мила Аксёнова

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.