Ўзбекистон-Тожикистон олий таълим муассасалари II форумида 50 дан ортиқ ҳужжат имзоланди

Фото: Олий таълим

Тошкент шаҳрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу халқаро анжуманда икки томондан 100 га яқин ОТМ раҳбарлари, вазирлик ҳамда идоралар масъуллари иштирок этди.

Форумнинг ялпи мажлиси якуни бўйича имзоланган ҳужжатларда ўқитувчи ва талабаларнинг академик алмашинуви, олий ва профессионал таълимда ўзаро ўқув жараёнларини ташкил қилиш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва стажировка ўташ, илмий анжуманлар, диссертациялар ҳимояси бўйича кенгашлар ишида иштирок этиш, икки давлат олимлари томонидан илмий журналларда мақолалар чоп этиш, биргаликда илмий лойиҳаларда иштирок этиш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш кўзда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.