Ўзбекистон ва Беларус Республикаси Стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик имзолади
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Беларус Республикаси Стандартлаштириш давлат қўмиталари ўртасида ҳамкорлик дастури ҳам имзоланди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Абдурауф Расулов маълум қилди.
Маълумки жорийилнинг 20-21 июл кунлари Беларус республикасида Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон техник жиҳатдн тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров раҳбарлигида ишчи гуруҳ иштирок этди. Эътиборли томони шундаки, мазкур халқар тадбирлар доирасида Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Беларус Республикаси стандартлаштириш давлат қўмиталари ўртасида ҳамкорлик дастури ҳам имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида;
🔘Миллий техник регламентлар, даврий нашрлар, давлат стандартлари каталоглари (реестрлари) лойиҳалари ва уларга киритилган ўзгартиришлар билан алмашиш. Томонларнинг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда миллий техник регламентлар ва давлат (миллий) стандартларни алмашиш;
🔘“Беларус давлат стандартлаштириш ва сертификатлаштириш институти” илмий-ишлаб чиқариш республика унитар корхонаси ва Ўзбекистон стандартлар институти ўртасида стандартлаштириш бўйича расмий ҳужжатларни тарқатиш ҳуқуқини бериш тўғрисида шартнома имзолаш;
🔘Стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
🔘Стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш бўйича ўзаро тажриба алмашиш ва стажировкаларни ташкил этиш;
🔘Беларус Республикаси Стандартлаштириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутахассислари, шунингдек, уларнинг ташкилотлари томонидан идоравий даврий нашрларида ҳар икки тарафни қизиқтирган мавзудаги нашрлар алмашинуви йўлга қўйилади.
Давлат назорати масалалари бўйича ўзаро тажриба алмашиш, бунда Беларус Республикасининг назорат фаолиятининг ҳуқуқий асослари, тақиқловчи ва маъмурий чораларнинг турлари, хавфли маҳсулотларни муомаладан чиқариш, қайтариш, олиб чиқиш, утилизация қилиш тартиблари, Беларус Республикаси Давлат стандартлаштириш қўмитаси томонидан давлат назорати амалиёти ва назорат фаолияти учун ахборот тизимлари юзасидан амалий натижаларга эришилади.
Шарҳлар