Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди
19-март куни Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (ПҚ-135-сон) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Венгрия Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланиб, битим 2023 йил 19-август куни Будапешт шаҳрида имзоланган.
Транспорт вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Улашиш:
Шарҳлар