Ўзбекистон ҳудудида зилзила қайд этилди
1 март куни 05:22 да Ўзбекистонда зилзила қайд этилди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Эпицентр Фарғона вилоятининг Қува туманида жойлашган.
Магнитуда — 3,5, чуқурлик — 11 км. Эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа — жануби-шарқий йўналишда 257 км.
Ўзбекистон ҳудудида ер ости силкинишлари кучи Қува туманида 3 баллга, Марҳамат, Тошлоқ, Асака, Шаҳрихон туманларида ҳамда Қувасой ва Фарғона шаҳрида 2 баллга тенг бўлди.
Улашиш:
Шарҳлар