Ўзбекистондан Россияга зараркунандали ўриклар олиб кирилгани аниқланди
Россиянинг Оренбург областига Ўзбекистон ўриклари киритилмади, дея маълум қилади “Комсомольская правда”.
0,924 тонна миқдоридаги мевалар партиясидан мевахўр қурти топилган.
Областга ўрик олиб кириш тақиқланди. Айбдорлар жавобгарликка тортилди, – дейилади хабарда.
“Россельхознадзор” маълумотига кўра, йил бошидан буён бу импорт қилинган ўрикларда карантинга тушадиган организм аниқланган иккинчи ҳолатдир.
Улашиш:
Шарҳлар