2017 йил 11 июль санасига 1 АҚШ долларининг расмий нархи 4 минг сўмдан ошди

2017 йил 11 июль санасига  1 АҚШ долларининг расмий нархи 4 минг сўмдан ошди

Ўзбекистонда доллар ва евро курсининг миллий валютага нисбатан расмий курсининг ошиши давом этмоқда.

11 июль санада мамлакат Марказий банки томонидан белгиланган доллар курси 4014 сўм 50 тийинни ташкил этган. Бу ўтган ҳафта билан солиштирганда (3986.55 сўм) 27 сўм 95 тийинга кўп.

Евро курси ҳам 33 сўм 44 тийинга ошиб, 4535 сўм 46 тийиндан 4568 сўм 90 тийинга етган.

Қайд этиб ўтамиз, Марказий банк ҳар ҳафтада бухгалтерлик ҳисобини, статистика ва валюта амалиётлари бўйича бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун валюталарнинг расмий курсини белгилайди.

Бироқ энди юридик шахслар учун тижорат банкларига ҳисоб-китобларни бозорда шаклланадиган доллар курси олиб боришга рухсат этилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.