Ўзбекистонга қанча хорижий давлат фуқаролари даволаниш мақсадида келган
2024 йилнинг январь ойида жами 7 022 нафар чет эл фуқаролари Ўзбекистонга даволаниш мақсадида ташриф буюрган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра,“Ўзбекистонга энг кўп Тожикистон фуқаролари даволаниш учун ташриф буюрган бўлиб, улар 4 783 нафарни ташкил қилмоқда. Қозоғистондан келган одамларнинг сони эса 1 080 нафарга етган”.
Шунингдек, мамлакатга Қирғизистондан 959 нафар, Россиядан 120 та, Туркманистондан 66 та ва бошқа давлатлардан 14 нафар беморлар шифо излаб келган.
Улашиш:
Шарҳлар