Bo'limsiz

Фаоллар Тошкентдаги “Газета корпуси” биносининг фасадидаги мозаикани сақлаб қолишга чақирмоқда

Фото: Tashkent Modernism

@tashkent_modernism лойиҳаси ва унинг асосчиси Александр Фёдоров шаҳар ҳокимияти, давлат ташкилотлари ва йирик корхоналарни “Газета корпуси” биноси фасадини безаб турган мозаикани сақлаб қолишга чақирмоқда. Ҳозир у қурилишни тўсувчи девор билан ўралган. Бу ҳақда «Газета.uz» нашри ёзади.

Лойиҳа муаллифи мозаикани демонтаж қилиб, реставрация қилишни ва шаҳарнинг жамоат майдонида монументал санъат ёдгорлиги сифатида ўрнатишни таклиф қилмоқда.

Мисол тариқасида қўшни Қозоғистон тажрибасини келтириш мумкин. У ерда 2005 йилда Молдахмет Кенбаевнинг “Совға кўтарган қиз” («Сулушаш») мозаикасини вайрон бўлишдан қутқариб қолинганди. Қайта тиклаш ишларидан сўнг уни тадбиркор Еркин Калиев сотиб олиб, Кўктобе истироҳат боғига совға қилди, мозаика ҳозирга қадар боғни безаб турибди. Кенбаевнинг спорт мавзусидаги яна бир асарини Astana Group компанияси сақлаб қолди. Мозаикали панно Медео йўлига ўрнатилди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.