Ўзбекистонлик 200 нафар ўқитувчи Францияга боради

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда француз тили ўқитувчиларини Франциянинг нуфузли олийгоҳларига стажировкага юбориш юзасидан янги лойиҳага старт берилди.

Айни пайтда бутун Республика бўйлаб ушбу лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб ўтди.

«Бунда барча ҳудудлардан француз тили устозлари “Ev@lang” платформаси орқали педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий марказларида тест топширишди. Тест натижаларига кўра танлаб олинган ўқитувчилар франциялик тажрибали мутахассислар томонидан 30 соатлик оффлайн шаклда ҳамда 15 соатлик онлайн шаклда малака ошириш курсларида ўқитилади», – дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида: ушбу лойиҳа 4 босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

Якуний натижаларга кўра, энг юқори натижаларни қайд этган француз тили устозлари 2024 йилнинг якунига қадар Франциянинг нуфузли олийгоҳларига юборилади.

Мазкур лойиҳа бўйича жорий йилда 200 нафар устозни қамраб олиш режалаштирилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.