Сохта 50 миллонлик “Онлайн Микроқарз”нинг хизмат ҳақи 1 млн. сўм бўлди

Фото: Киберхавфсилзик

Тошкент шаҳри, Сирғали туманида яшовчи 37 ёшли Ф.Я. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон туманида яшовчи 23 ёшли С.М. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган С.М., жабрланувчи Ф.Я. билан телеграм мессенжери орқали танишиб, уни 50 млн. сўмгача “Онлайн Микроқарз” олиб беришга қизиқтирган ва хизмат ҳақи сифатида олдиндан 1 млн. сўм ўтказиб олган, натижада на “Онлайн Микроқарз” на 1 млн. сўм пуллари қайтарилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан С.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.