Ўзбекистонлик спортчи Анвар Анваров Грециядаги турнирда олтин медални қўлга киритди
Ўзбекистонлик енгил атлетикачи Анвар Анваров Грецияда ўтказилган халқаро мусобақада олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Спортчи узунликка сакрашда 8,17 м натижа кўрсатиб, жорий мавсумдаги энг яхши натижасини қайд этган.
Қайд этилишича, Анваровнинг ҳеч бир рақиби 8 метрдан узоқроққа сакрай олмаган.
Ғолиблар рўйхати:
- Анвар Анваров (Ўзбекистон) – 8,17 м, олтин медаль;
- Амовис Далмеро (Колумбия) – 7,88 м, кумуш медаль;
- Жюл Поммер (Франция) – 7,78 м, бронза медаль.
Улашиш:
Шарҳлар