Ўзганинг хонадонини мерос сифатида расмийлаштириб олган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.К., В.Ш. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, фуқаро И.К.га тегишли хонадонни гўёки вафот этган отаси Т.К.га тегишли эканлиги ҳақидаги сохта ҳужжатларни тайёрлаб, ушбу хонадонни ўзларига мерос сифатида расмийлаштириб олганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар