“Ўзгидромет” дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотларини чоп этди

Фото: Открытые источники

24—26 май кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати бироз пасаяди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар беради.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

24—25 майда жойларда бироз булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, 24 майда айрим туманларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат 24-25 май куни кечаси 14-19°, кундузи 24-29°, 26 май куни кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан ғарбийга айланиш билан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат 24 май куни кечаси 12-17°, кундузи 23-28°, 25 май куни кечаси 10-15°, кундузи 19-24°, 26 май куни кечаси 7-12°, кундузи 19-24° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Қисман булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан ғарбийга айланиш билан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат 24 май куни кечаси 15-20°, кундузи 25-30°, 25 май куни кечаси 13-18°, кундузи 24-29°, 26 май куни кечаси 8-13°, кундузи 22-27° бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Сурхондарё вилоятида бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди, фақат 24 май куни Сурхондарё вилоятида жойларда ёмғир ёғади, айрим туманларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбийга айланиш билан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат 24 май куни кечаси 17-22°, кундузи 29-34°, 25 май куни кечаси 15-20°, кундузи 29-34°, 26 май куни кечаси 13-18°, кундузи 27-32° бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Қисман булутли, баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбийга айланиши билан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 24 май куни 23-28°, 25-26 майда 22-27° иссиқ бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудлар

24—25 май кунлари бироз булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан ғарбийга айланиши билан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 май кунлари баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-25 майда кечаси 9-14°, кундузи 14-19°, 26 май куни кечаси 5-10°, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.