“Ўзметкомбинат”да 93 та хизмат текширувлари ва ўрганишлар ўтказилган

2024 йилнинг 1-чорагида “Ўзметкомбинат” АЖда 93 та хизмат текширувлари ва ўрганишлар ўтказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзметкомбинат»АЖ бошқарма бошлиғи Ҳикматжон Даминов маълум қилган.

Текширув ва ўрганишлар натижасида:

8 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган;

36 нафар ходимга нисбатан ҳайфсан эълон қилинган;

68 нафар ходимлар ўртача ойлик иш ҳақидан жаримага тортилган;

18 нафар ходимга огоҳлантириш эълон қилинган;

Шунингдек, 47 та иш материали комбинат ишчи-ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ҳуқуқий баҳо беришлик учун юборилган бўлиб, 4 та ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Ушбу қўзғатилган жиноий ишларнинг 3 та ҳолати комбинат мол-мулкини талон-тарож қилиш ва 1 таси ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолат бўйича қўзғатилган.

Бугунги кунда “Ўзметкомбинат” АЖда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш орқали нафақат корхонада шаффоф тизим ва соғлом иш муҳити яратилмоқда, балки бу турли иллатлардан ҳоли соғлом фуқаролик жамиятининг шаклланишига ҳам хизмат қилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.