Қозоғистон чегарасида телефонига Чимкентдаги намойишлар ёзилган ўзбекистонлик қўлга олинди

Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси  Қозоғистон чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонликни телефонида топилган Чимкентдаги январь намойишларининг фотосуратлари ва видеоси сабабли ҳибсга олди. Бу ҳақда “Медиазона” ушбу идора матбуот хизматига таянган ҳолда ёзади.

Ҳибсга олинган шахснинг ярадор экани ҳам уни намойишларда қатнашганликда гумон қилиш учун сабабчи бўлган, чегарачилар у резина ўқ тегиши оқибатида пайдо бўлган деб ҳисобламоқда.

Ушланган шахс Чимкент полициясининг Сариагаш туман бўлимига топширилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.