Қозоғистон фонд биржаси ўзбекистонлик инвесторлар билан бизнес-учрашув ўтказди

Фото: пресс-служба KASE

28 апрель куни KASE (Қозоғистон фонд биржаси) билан ҳамкорликда бизнес-нонушта бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад Ўзбекистон профессионал ва ишбилармон доираларини KASE фаолияти, унинг ўтган йиллардаги асосий натижалари, биржа савдоларини ташкил этишдаги янги технологиялар ва стандартлар билан таништиришдан иборат бўлди.

Тадбирда KASE бошқаруви раиси Алина Алдамберген, UZCE бош директори Рашид Усмонов, «Фридом Финанс»  АЖ бошқаруви раиси Сергей Лукьянов, KASE Эмитентлар ва инвесторлар билан ишлаш департаментининг директори Зарина Абитаева, “Halyk Finance” АЖ Молиявий маслаҳат ва андеррайтинг департаменти корпоратив молия бўлимининг бошлиғи Алтинай Ибраимова маъруза қилди.

“Биз Ўзбекистонда тўртинчи марта бўляпмиз. Ҳар йили биз инвесторлар учун тадбирлар ўтказамиз. Вазифамиз – бозоримиз ва унинг имкониятлари ҳақида гапириб бериш. Мамлакатларимизда асосий омиллар деярли бир хил. Ана шундай тадбирлар самараси ўлароқ, бизнинг бозорда Ўзбекистоннинг иккита компанияси фаол савдо қилмоқда. Хусусан, булар UzAvto компанияси ва Ўзбекистон Миллий банки”, — деди KASE бошқаруви раиси Алина Алдамберген Anhor.uz мухбири билан суҳбатда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.