Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни 4 баробарга кўпайтириш режалаштирилмоқда

Фото: РБК

Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришни 2026 йилдан бошлаб деярли 4 баробарга кўпайтириш яъни йилига 11 миллиард кубометрга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги материалларида, сешанба куни вазирлик коллегияси мажлисида таратилган маълумотларда айтиб ўтилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.