Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи туризм поезди йўлга қўйилди

Қозоғистонда “Ипак йўли” деб номланган поезд қатнови йўлга қўйилди. Ушбу тур “Олмаота – Туркистон – Тошкент – Олмаота” йўналиши бўйлаб илк маротаба 2024 йилнинг 16 ноябридан бошлаб амалга оширилади.

Халқаро темир йўл тури давомида сайёҳлар тўрт кун мобайнида қадимий шаҳарлар муҳити билан танишиш ва Буюк ипак йўли изидан саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар. Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг диққатга сазовор жойларини ўз ичига олади. Сайёҳлар учун гид хизмати, озиқ-овқат, транспорт хизматлари ва кириш чипта тўловлари ҳам таъминланган.

Саёҳат давомида сайёҳлар Ўрта Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири бўлган ва муҳим савдо маркази бўлиб келган Ўтрор шаҳрини ҳам кўриш имкониятига эга бўладилар. Тур дастурига Орйс­тан­боб мақбараси, «Азрет Султон» тарихий-маданий қўриқхона музейи, шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик мажмуаси “Карван-Сарой”га ташриф ҳам киритилган. Тошкентда эса сайёҳларга тарихий ва замонавий обидалар билан танишиш имконияти берилади.

Ушбу халқаро тур “Йўловчи ташувлари” акциядорлик жамияти, “ТауКомек Травел”, “Туран Казакҳстан Травел”, “Гранд Солухе Травел Cомпанй”, “СкйWай Травел”, “Компас” ва “Кҳан Туран Травел” томонидан ташкил этилган бўлиб, “Казакҳ Тоурисм” миллий компанияси бу йўналишни халқаро миқёсда тарғиб қилишда ёрдам беради.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.