Қозоғистонда ўзбекистонлик узоқ масофага юрувчи ҳайдовчига ҳужум қилинди
3 ноябрь куни Қозоғистон билан Ўзбекистон ўртасидаги «Нажимов – Қозиғурт» чегара ўтказиш пунктида Ўзбекистонлик юк машинаси ҳайдовчисига номаълум шахслар пичоқ билан ҳужум қилишган, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги.
Жабрланган шахс касалхонага олиб борилган, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тергов ишларини бошлаган.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги вазиятни назорат остига олган. Ҳодиса Қозоғистон Жиноят кодексининг 293-моддаси бўйича тергов қилинмоқда. Гумондор шахслар қидирувга эълон қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар