Бу йил Ўзбекистонда 500 000 дан зиёд абитуриент олий ўқув юртларига ҳужжат топширди

Бу йил Ўзбекистонда 500 000 дан зиёд абитуриент олий ўқув юртларига ҳужжат топширди

Бу йил республикадаги 71 та олий ўқув юртига ҳужжатларни қабул қилиш одатдагидай 20 июнда бошланди. Қабул комиссияларининг 30 кунлик фаолияти давомида 543131 нафар абитуриент олий ўқув юртларига ўз ҳужжатларини топширган, деб ёзади UZ24 нашри.

Айни пайтда энг кўп ҳужжат Термиз Давлат университетига топширилган – 27552. Тошкент Давлат санъат институтининг Нукус филиали эса бор-йўғи 206 та абитуриентдан ҳужжат қабул қилган.

Пойтахтда Тошкент Давлат педагогика университети абитуриентлар орасида энг оммабоп олий ўқув юрти бўлиб чиқди. Ушбу олий даргоҳга 19720 нафар абитуриент ҳужжат топширган.  

Қайд этиб ўтамиз, бу йил мамлакатда абитуриентлар сони бўйича янги рекорд ўрнатилди. Ўтган йили олий ўқув юртларига ҳужжат топширган ёшлар сони 480 000 дан сал ортиқ эди.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.